Тошкентнинг Авиасозлар шаҳарчасидаги темирйўл кесишмасида милиция машинаси шлагбаумнинг кўтарилишини йўлнинг қарама-қарши томонига чиққани ҳолда кутиб турди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.
Фотосурат айнан қачон ва қаерда олинганига аниқлик киритилмаган. Суратда милиция машинасининг давлат рақам белгиси кўринмаган, устидаги милтилловчи кўк ва қизил чироқлари ёниқ тургани сезилмайди.
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 130-моддаси 1-қисмига мувофиқ, ҳайдовчиларнинг темирйўл ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши энг кам иш ҳақининг уч баравари (5 июнь ҳолатига кўра — 390 720 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.
Изоҳ (0)