Британиянинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси — Jaguar Land Rover (JLR) Хитойнинг Jiangling Motor компаниясини Range Rover Evoque автомобили дизайнини кўчириб олишда айблаб, судга берди. Бу ҳақда иш билан таниш бўлган манбасига таяниб, Reuters хабар берди, деб ёзади «РБК».
Ҳиндистоннинг Tata Motors компаниясига тегишли JLR вакили Jiangling’га нисбатан Хитойдаги судга даъво аризаси берилганини тасдиқлаб, у муаллифлик ҳуқуқлари бузилиши ва инсофсиз рақобат билан боғлиқ эканлигини айтди.
Reuters манбаси сўзларига кўра, Британия компанияси Jiangling Landwind X7 спорт йўлтанламасининг дизайни Range Rover Evoque’дан кўчириб олинганини даъво қилмоқда. Landwind вакили эса изоҳлардан бош тортди.
Изоҳ (0)