Таиланднинг Самет оролида сайёҳларни олиб кетаётган тезюрар моторли қайиқнинг юк кемаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 30 киши жабрланди ва шифохонага жойлаштирилди. Бу ҳақда, The Bangkok Post газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса ярим тунда юз берган. Маълум қилинишича, сайёҳлар кетаётган қайиқ Самет оролидан Таиланднинг шарқий соҳилидаги Районг провинциясига йўл олган. Бироқ у мусиқий фестиваль учун қурилмани олиб кетаётган бошқа кема билан тўқнашиб кетган. Сайёҳларнинг сони ва миллатига аниқлик киритилмаган.
Самет ороли машҳур курорт ҳисобланади.
Изоҳ (0)