Facebook ва Instagram’дагилар сервиснинг рекламадан кўрган даромадини блогерларга тақсимлаб бериш учун схема киритишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Facebook’нинг глобал маркетинг ечимлари бўйича вице-президенти Кэролин Эверсон маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Унинг сўзларига кўра, бунда гап янгиликлар нашрлари, спорт ОАВлари, таниқли шахслар ва бошқа оммабоп контент ҳақида бормоқда. Улар ўз контентини платформада тарқатаётгани учун фойда олиши Facebook ва Instagram’ни қизитиради.
«Контент Facebook ва Instagram’да ўта муҳим. Биз контентни тарқатиш учун глобал платформага айланишни истаймиз ва шу туфайли, муаллифларга ушбу контентни пулга айлантиришда ёрдам бериш учун турли усулларни топишга интилмоқдамиз. Биз даромадларни тақсимлаш моделини кўриб чиқмоқдамиз», — деди Кэролин Эверсон.
Изоҳ (0)