1 июнь куни Нью-Йоркнинг Matt And Kim дэнс-панк дуэти ўзининг янги Let’s Run Away қўшиғига клип ишлади, деб ёзади TJournal.
Ролик шуниси билан эътиборлики, у GoPro камераси ёрдамида суратга олинган, уни мусиқачилар съёмка чоғида ўзлари атрофида айлантирган ва шу тариқа, «Матрица» фильмидаги машҳур эффектнинг «арзон версияси» яралган.
https://youtu.be/4KA1eXUKZJ4
Бундай видеони яратиш ғояси мусиқачиларга Centriphone ролигини томоша қилиб бўлгандан кейин келди, у YouTube’да февраль бошидан буён тўрт миллиондан ортиқ марта кўрилган. Швейцариялик чанғичи Николас Вигнер чанғида тоғдан тушиш вақтида ўз атрофида iPhone’ни айлантиришни ўйлаб топди ва натижада дунё ОАВлари эътиборига тушди.
https://youtu.be/aqncOP7OzMg
Изоҳ (0)