WhatsApp ва Facebook мессенжерлари дунёнинг 109 мамлакатида Android базасидаги энг оммабоп мобил дастурларга айланди, деб ёзади «Mobinfo.uz». Ундан кейинги ўринни Telegram эгаллади. Бундай маълумотлар дунёнинг 187 мамлакатини қамраб олган Similarweb таҳлил компанияси ҳисоботида келтирилади.
Унга кўра, WhatsApp 109 та давлатда, жумладан, Бразилия, Мексика, Ҳиндистон, Россия ҳамда Шимолий Америка, Европа, Осиё ва Океаниянинг кўплаб мамлакатларида етакчилик қилмоқда.
Ўз навбатида, Facebook Messenger 49 та мамлакатда етакчилик қилди. Улар орасида Австралия, Канада ва АҚШ бор. Бепул Viber мессенжери Беларусь, Молдова, Украина, Ироқ, Ливия, Шри-Ланка каби ўнта мамлакатда энг оммабоп бўлиб чиқди.
Line, WeChat ва Telegram мессенжерлар тегишли равишда Япония, Хитой ва Эронда энг оммабоп ҳисобланади. Жанубий Кореяда KakaoTalk мессенжери, Кубада Imo, Вьетнамда Zalo, Индонезияда BBM мессенжерлари етакчилик қилди.
Ҳисоботга кўра, Telegram дастури Ўзбекистонда энг оммабоп мобил мессенжер ҳисобланади. Дастур яна 14 та мамлакатда ҳам етакчидир.
Изоҳ (0)