2 июнь, пайшанба куни очиладиган ОПЕК конференцияси якунлари бўйича бозор учун ижобий янгиликлар кутилмаётгани сабабли нефть нархи пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Лондоннинг ICE Futures биржасида августда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 1 июнь, чоршанба куни Тошкент вақти билан 9:55 да 0,8 фоизга пасайиб, бир баррели учун 49,51 долларни ташкил этди.
Июль ойида етказиладиган WTI туридаги нефть баҳоси Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) 0,7 фоизга пасайди ва бир баррели учун 48,75 долларга тенг бўлди.
Изоҳ (0)