Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Сурия демократик кучлари» (СДК) Суриянинг Ас-Саура (у Табка деб ҳам номланади) шаҳрига ҳужумларни давом эттирмоқда, деб ёзади «ТАСС» курдларнинг YPG қўшинларига таяниб. Бир кеча-кундузда улар 12 та қишлоқни ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари қўлидан озод қилди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Кўп сонли жангарилар ҳалок бўлди, бизнинг қўлимиздаги марҳумларнинг ўзи 15 нафар», — дейилади СДК асосини ташкил қилувчи YPG қўшини  баёнотида.

Таъкидланишича, курд исёнчилари қурол-аслаҳалар, хусусан, иккита РПГ гранатомёти ва 12 та Калашников автоматини ўлжа қилиб олган.

«Сурия демократик кучлари» кўрган талафот маълум қилинмаяпти.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда