Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Қундуз шаҳри ташқарисида «Толибон» экстремистик ҳаракати жангарилари томонидан қўлга олинган 192 кишидан 100 нафари озод қилинди, саккиз нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қундуз провинцияси кенгаши раиси Юсуф Аюбий журналистларга маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Унинг маълумотларига кўра, яна 84 киши гаровда қолмоқда. Асирларни озод қилиш бўйича музокараларга халқ оқсоқоллари ҳам жалб этилган.
Аюбийнинг эслатишича, автобуслар йўловчилари 31 май, сешанба куни Қундуз провинциясининг Алиобод уезди ҳудудидаги Баглан—Қундуз автотрассасида гаровга олинган эди. Афғонистон ОАВларига кўра, толиблар камида учта автобус ва ўнта машина йўловчиларини қўлга олган.
Изоҳ (0)