Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ироқ қуролли кучлари ИШИД томонидан 2014 йилда босиб олинган Ал-Фаллужа шаҳрига кирди. Бу ҳақда »РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«30 май, душанба куни тонгда Ал-Фаллужадаги операция бошланди. Ҳарбийлар шаҳарга уч йўналишдан кирди», — дея маълум қилган аксилтеррор хизматнинг расмий вакили.

Ироқ ҳарбийлар бир ҳафта аввал шаҳарни озод қилишга қаратилган операцияга киришди. Ўтган муддат мобайнида бир неча аҳоли пунктлари  озод қилинди. Шунингдек, ИШИДнинг шаҳардаги раҳбари Ҳожи Ҳамза ўлдирилди.

Штурмдан аввал Ироқ армияси аҳолини шаҳарни тарк этишга чақирди. Бунга имкони бўлмаганларни жангарилар истеҳкомларидан узоқроқ бўлиш ва уйларига оқ байроқ илиш тавсия этилди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди