БМТ бош котиби Пан Ги Мун журналистлардан унинг Жанубий Кореяга ташрифини бўрттириб юбормасликни, жумладан, ушбу мамлакат президентлигига номзодини илгари суриш имкониятини қараб чиқаётганлигини таъкидламасликни сўради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
«Мен бу ердаги (Жанубий Корея) ҳаракатларимни бўрттириб юбормаслигингизга умид қиламан», — деди у Жанубий Кореянинг Кенжу шаҳридаги матбуот анжуманида.
Аввалроқ ОАВларда жорий йил охирида БМТ бош котиби лавозимини тарк этадиган Пан Ги Мун Жанубий Кореяга олти кунлик ташриф билан келганлиги ва ташрифдан мамлакатда 2017 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиши асосларини текшириб кўриш мақсадини кўзлаганлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.
Пан Ги Мун Нью-Йоркдан қайтганидан сўнг, ватанида оддий фуқаро сифатида нима билан шуғулланиши мумкинлигини маслаҳатлашиш учун ташриф буюрганлигини маълум қилди.
Пан Ги Мун БМТ бош котиби этиб тайинлангунга қадар 2004—2006 йилларда Жанубий Корея ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)