Apple компанияси электромобилларни қувватлантириш усулларини ўрганиб, зарядловчи станцияларни ишлаб чиқарадиган компаниялардан консультациялар олишни ва ушбу соҳани яхши биладиган одамларни ёллашни бошлади, деб ёзади TJournal Reuters’га таяниб.
Агентлик таъкидлашича, Apple ўз машинасини яратиш учун ахборотга эга бўлишга интилмоқда.
Жаҳон миқёсидаги қурилиш компанияларидан бири Apple’га ўз станциялар тармоғини барпо этиш бўйича хизматларини таклиф қилишга улгурди. Шунга ўхшаш тижорат тармоғи Tesla’да ҳам бор.
Apple’дагилар изоҳ беришдан бош тортди. Apple музокаралар олиб бораётган бўлиши мумкин бўлган компаниялар ҳам бу борада бирон нарса айтишга унамади.
Изоҳ (0)