Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа Иттифоқи кенгаши 27 май, жума куни Шимолий Кореяга нисбатан қўшимча чекловчи чораларни қабул қилди. Бу ҳақда, кенгаш матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: «Wikimedia.org»

Фото: «Wikimedia.org»

«Ушбу чоралар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мувофиқ тарзда ўрнатилган санкциялар режимини тўлдиради ва кучайтиради», — дейилади баённомада.

ЕИ КХДРнинг ядро соҳаси ҳамда оммавий қирғин қуроллари ва баллистик ракеталар соҳасидаги дастурларига қарши чекловчи чораларни кенгайтиришга қарор қилди.

Савдо соҳасида КХДРдан нефть маҳсулотлари ва ҳашаматли буюмларни импорт қилиш, шунингдек, КХДР билан савдо айланмасида ҳар қандай давлат молиявий кўмаги тақиқланмоқда.

КХДРнинг ЕИдаги барча инвестициялари тақиқланмоқда. ЕИда мамлакатнинг кон саноати, нефтни қайта ишлаш ва кимё соҳасида фаолият кўрсатувчи ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек, КХДРнинг ноқонуний дастурларида иштирок этаётган ҳар қандай корхона ва ташкилотнинг инвестицияларига тақиқ эълон қилинди.

ЕИ Кенгаши қарори бутун ЕИ ҳудуди бўйлаб КХДРда ишлаб чиқарилган ёки Шимолий Кореянинг ташувчиси томонидан фойдаланилаётган ҳар қандай самолётнинг қўниши, парвоз қилиши ёки учиб ўтишини тақиқлайди. Шунингдек, КХДРга тегишли ёки ушбу давлат томонидан фойдаланилаётган ёки Шимолий Корея экипажига эга бўлган ҳар қандай кеманинг ЕИ портларига киришига тақиқ жорий этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди