Ўрта Ер денгизида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқнинг ҳалокатга учраши оқибатида 45 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Италиянинг Vega кемаси 135 муҳожирни қутқариб олгани айтилмоқда. Италия қирғоқ қоровули жами 17 қутқарув операциясини мувофиқлаштириб бормоқда.
Илгарироқ 130 киши қутқарилгани хабар қилинган эди. Vega капитанининг сўзларига қараганда, яна тахминан 100 нафар муҳожир денгизда қолиб кетган бўлиши мумкин.
Об-ҳавонинг яхшиланиши ва денгизнинг сокинлиги боис охирги кунларда Ливиядан келаётган қочқинлар миқдори кескин ошиб кетди, деб маълум қилмоқда БМТнинг қочқинлар бўйича агентилиги.
Изоҳ (0)