Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Тува Республикасида ўтказилаётган кикбоксинг мусобақасида иштирок этаётган 16 ёшли спортчи 21 ёшли рақибидан ўтказиб юборган зарбадан сўнг оламдан ўтди. Бу ҳақда, республика тергов бошқармаси матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «Федерал Пресс»

Фото: «Федерал Пресс»

Воқеа республиканинг Дзун-Хемчик туманида, кикбоксинг бўйича Чадан шаҳри очиқ чемпионати доирасидаги 54 килограммгача бўлган вазн тоифаси жангида содир бўлди. 21 ёшли спортчи рақибининг қорнига зарба берди, бунинг оқибатида у ҳушидан кетиб қолди. Тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатларига қарамай, ёш спортчи оламдан ўтди.

Воқеа юзасидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда, суд-тиббиёт экспертизаси белгиланди, воқеа гувоҳлари сўроқ қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк