Афғонистонда «Толибон» радикал ҳаракатининг янги етакчиси Мулавий Ҳайбатулла Охунзода бўлди, деб ёзади «РИА Новости» Khaama Press агентлигига таяниб.
Жангарилар етакчиси лавозимига бир неча киши даъвогарлик қилган, аммо улар орасида Сараж Ҳаққоний энг радикал ҳисобланган.
Гуруҳнинг аввалги бошлиғи Ахтар Мансур 21 май куни ҳалок бўлди. Американинг учувчисиз учар қурилмаси Покистон ҳудудида жангарининг машинасини ўққа тутди. «Толибон» вакиллари ўз етакчиларининг ўлимини бир неча кун ўтгандан кейингина тасдиқлади.
Изоҳ (0)