АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан даъвогар Дональд Трампнинг ғоялари ва сиёсий қарашлари АҚШ учун хавфли эканлигини айтди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Менинг фикримча, унинг айтаётган гаплари, унинг номзодининг ўзи мамлакатимиз учун хавф яратади», — деди Клинтон NBC телеканалига берган интервьюсида.
«У ақли расо номзод эмас. У бизнинг энг яқин иттифоқдошимиз — Буюк Британияга таъна-маломатлар қилиб чиқади, Шимолий Кореянинг хавфли диктаторини мақтайди, АҚШнинг НАТОдан чиқишини ёқлаб гапиради, бошқа мамлакатларга ядро қуролига эга бўлиш имконини бериш кераклигини айтади, қийноқларни қайтариш ва, ҳатто, терроризмда гумонланаётганларнинг оилаларини ўлдиришни ёқлаб чиқади. Буларнинг барчаси бевосита хавфга эга», — дея аниқлик киритди собиқ бош котиб, АҚШ президентлигига Демократик партиядан даъвогар Ҳиллари Клинтон.
Изоҳ (0)