АҚШ президенти Барак Обама Америка Вьетнамга қурол-аслаҳаларни етказишга нисбатан қўйилган тақиқни олиб ташлаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда, Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Бу ҳақда Америка президенти Ханойда Вьетнам президенти Чан Дай Куанг билан қўшма матбуот анжумани давомида маълум қилди.
2015 йилда АҚШ ўзининг денгиздаги хавфсизлигини таъминлаш учун Вьетнамга қурол-яроғ етказишга нисбатан қўйилган тақиқни қисман олиб ташлаган эди.
Изоҳ (0)