Тожикистонда бугун, 22 май куни ўтказилган конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ҳақиқий деб топилди. Бу ҳақда, сайлов ва референдумлар бўйича республика марказий комиссияси баёнотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Маҳаллий вақт билан соат 12:00 га қадар овоз беришда 2 миллион 933 минг фуқаро иштирок этди, бу эса, комиссия маълумотларига кўра, рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 66,6 фоизини ташкил этади. Қонунчиликка мувофиқ, овоз беришга лаёқатли фуқароларнинг 50 фоизидан кўпроғи иштирок этган тақдирда референдум натижалари ҳақиқий деб топилади.
Овоз бериш 3239 сайлов участкаларида ўтказилди. Референдумнинг дастлабки натижалари 23 май куни эълон қилинади.