Испаниянинг Inditex компанияси Zara бренди ўлчамлари қаторини кенгайтирди ва тўлишган аёллар учун XXL ўлчамини жорий этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Аввалига катта ўлчамлар Zara’нинг айрим коллекцияларида пайдо бўлади, бироқ компания кейинчалик бренднинг аксарият тўпламларига XXL ўлчамларни киритишни режалаштирмоқда. Ҳозир Zara’да учратиш мумкин бўлган энг катта ўлчам XL, айрим коллекциялар эса L билан чекланган.
Het Nieuwsblad нашрининг маълум қилишича, Zara ўлчамлари қаторини кенгайтиришига салкам 100 минг имзо тўплашга муваффақ бўлган Каталония фуқароси Анна Риеранинг шикояти сабаб бўлган. Аёл «46-ўлчам катта эмас, меъёрдаги эканлиги»ни маълум қилиб, Zara’да «қотиб қолган тасаввурлар учун эмас, одамлар учун кийимлар пайдо бўлиши»ни талаб қилган.
Zara томонидан сотилган XXL ўлчамдаги биринчи буюм кўк кофта бўлди: либос интернет-дўконда пайдо бўлган куни харидорини топди.
Изоҳ (0)