Москванинг Алтуфьевск шоссесида йўл-патруль хизмати ходими ўрдак ва унинг уч боласи йўлдан ўтиб олиши учун ҳаракатни тўхтатди. Бу ҳақда Life ҳикоя қилди.
Гувоҳларнинг билдиришича, полициячи жониворлар бир неча дақиқадан бери йўл четида турганига эътибор қаратган. Шундан сўнг у шосседаги ҳаракатни тўхтатган ва ўрдаклар оиласи йўлнинг нариги бетидаги ҳовузга йўл олган.
Изоҳ (0)