Украина энергетика ва кўмир саноати вазири Игорь Насалик «112 Украина» телеканали эфирида қишлоқларнинг газдан воз кечишини ортга эмас, олдинга ташланган қадам, деб баҳолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Агар қишлоқларда газдан фойдаланишдан воз кечиб, Германияда ҳам қўлланиладиган ёғоч гранулаларда ишлайдиган қозонхоналар қурилса, бу ортга эмас, олдинга ташланган қадам бўлади», — дея таъкидлаган вазир.
Насалик ўзи бошқарган Калуш шаҳрини мисол келтириб, ўтинда ишлайдиган қозонхоналар сабабли салкам 60 фоиз иқтисод қилишга эришилганини эслаб ўтган.
Изоҳ (0)