Конго Демократик Республикасида йўловчи автобусининг термит инига тўқнашиб кетиши оқибатида 37 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Автобус Замбиядаги Китве шаҳридан Луапула шаҳрига қараб ҳаракатланаётган эди. Бироқ автобус ҳайдовчиси Конго ДР орқали йўлни қисқартиришга қарор қилган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, аварияга автобус ғилдирагининг ёрилиб кетиши сабаб бўлган. Шундан кейин ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, термит инига урилган.
Авария оқибатида 37 кишининг ҳалок бўлганлиги, яна 22 кишининг жиддий яраланганлиги маълум қилинмоқда.