Халқаро ҳамжамият Ливия миллий бирдамлик ҳукуматини расмий сўровсиз ҳеч қандай ҳарбий операциялар ўтказилмаслигига ишонтирди. Бу ҳақда Ливиянинг АҚШдаги ишончли вакили Вафо Бугайгис маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Халқаро ҳамжамият расмий сўровсиз ички ишларимизга аралашмаслигини маълум қилганидан хабарим бор. Уларнинг нуқтаи назари шундай», — дея таъкидлаган Бугайгис.
Венада бўлиб ўтган Ливия бўйича халқаро конференцияда иштирок этган дунёнинг етакчи давлатлари вакиллари ИШИДга қарши шошилинч чоралар кўришни ваъда қилаётган Ливия расмийларига қурол-аслаҳа етказиб бериш ва мамлакатга нисбатан қурол эмбаргосини қисман бекор қилишга тайёр эканликларини билдирганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)