Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Учтепа туманидаги Юсуф Саккокий кўчаси янгидан асфальтланди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида 19 май, пайшанба куни фотохабар қолдирилган.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

«Учтепа тумани Юсуф Саккокий кўчасидаги хайрли иш давом эттирилди», — деб ёзган фотохабар муаллифи. 20 май куни эса фотохабар муаллифи текис йўлда тўп тепиб юрган маҳалла болалари суратини эълон қилган.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фойдаланувчиларнинг аксарияти Саккокий кўчасининг таъмирлангани ҳақидаги хабарни олқишлаган, бу йўл кўпдан таъмирга муҳтож бўлганини қайд этиб ўтган. Саккокий кўчасининг автобус саройи олдидаги, 17-трамвай йўли билан параллел қисми айниқса таъмирталаб эди.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Айни вақтда, бир гуруҳ фойдаланувчилар энди бу ерда маҳалла пойгачилари пайдо бўлишидан хавотир билдирган. Шунингдек, баъзилар тез орада бу ерга экскаваторлар келиб, йўл остидаги қувурларни таъмирлашга киришиши мумкинлигини истеҳзо билан қайд этган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)