Россиянинг Барнаул шаҳрида ёрилган қувурдан отилиб чиққан қайноқ сув фаввораси тўққизинчи қаватдаги деразалар ойналарини уриб синдирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа қувурдаги сувларнинг сиқилиб қолиши туфайли келиб чиққан.
«Қувур ёрилди, отилиб чиққан сув оқими шу қадар кучли эдики, ҳавога кўтарилиб, тўққизинчи қаватга етди. Бундай фавворадан уйнинг юқори қаватларидаги дераза ва болохоналарга зарар етди», — деди воқеа гувоҳлардан бири.
Қувур сув таъминоти тармоғидан узиб қўйилди, авария жойида мутахассислари ишламоқда.
Изоҳ (0)