Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Сурия президенти Башар Асад мамлакат ҳудудида келишув ўрнатилиши учун уринишларни амалга оширмаса, бунинг муқобил йўлларини қидириш лозимлигини билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
У Венада бўлиб ўтаётган Сурияда тинчлик ўрнатилиши бўйича музокараларда шундай баёнот берган.
«Аллақачон ‘Б режаси’га ўтишимиз керак эди. Мухолифатни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган мазкур муқобил режанинг танланиши Башар тузумига боғлиқ. Агар улар халқаро ҳамжамият тузган битимларга риоя этмаса, бундан ташқари яна нима қилишимиз зарурлигини тушуниб олишимиз керак бўлади», — дея таъкидлаган вазир.
Изоҳ (0)