Австралиялик пенсионер уч соат давомида қўл остидаги воситалар, жумладан, машина ўт олдириш шамлари ва гайка калитлари ёрдамида тимсоҳлардан ўзини ҳимоя қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса икки эркак денгиз қисқичбақаларини овлаётган қайиққа тимсоҳ ҳужум қилганда рўй берди. Бунинг оқибатида қайиқ ағдарилиб, эркаклардан бири чўкиб кетди. Унинг шериги қирғоққача боришга муваффақ бўлди, аммо у ерда тўпланиб турган тимсоҳлар туфайли қуруқликка чиқолмади.
72 ёшли қария бошқа қисқичбақа овловчилар ёрдамга етиб келгунга қадар уч соат давомида йиртқичлардан ҳимояланиб, сувда қолиб кетишига тўғри келди. Унинг шок ҳолатида касалхонага етказилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)