Бишкекнинг Первомайский туман суди Қирғизистон собиқ бош вазирининг ўғли Алтинбек Муралиевни хорижий ташкилотларга давлат сиридан иборат маълумотларни бериб юборгани учун 12 йиллик қамоққа ҳукм қилинди, деб ёзади «РИА Новости» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Республика ҳукумати аппаратининг халқаро ҳамкорлик бўлими мудири лавозимида ишлаган Муралиев Қирғизистон махсус хизматлари томонидан 2014 йил ноябрида қўлга олинган ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов изоляторида сақланган.
Муралиевнинг ўзи иш судда кўрилаётган вақтда ўзини айбдор деб тан олмади ва уни ҳибсга олинганидан кейинги дастлабки соатларда босим остида тан олувчи кўрсатмалар беришга мажбурлашганини айтди. Муралиевнинг адвокатлари ҳукм устидан кейинги инстанцияга шикоят аризаси бермоқчи.
Алтинбек Муралиев мамлакат собиқ бош вазири Амангелди Муралиевнинг ёлғиз ўғлидир.
Изоҳ (0)