Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари 18 май, чоршанба куни Курдистон ишчи партиясининг (КИП) мамлакат жануби-шарқи ва Шимолий Ироқдаги объектларига зарбалар берди. Бунинг натижасида 10 нафар жангари йўқ қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Турк авиацияси апрелда ва май ойи бошларида ҳам шунга ўхшаш бир неча операцияни амалга оширганди. Уларда 20 дан ортиқ самолёт иштирок этган ва КИПнинг Ироқ шимолий минтақаларидаги қурол омборлари, истеҳкомлар ҳамда ўт очиш нуқталарига зарбалар берганди.
Изоҳ (0)