Интернетда экстремал спортчи Сергей Девляшов амалга оширган, кишини энтиктирадиган сакраш видеоси пайдо бўлди, деб ёзади «Вести».
Кадрларда унинг «Москва-Сити»даги қурилиш кранидан ҳеч қандай хавфсизлик воситаси тақмаган ҳолда сакраганини кўриш мумкин. Пастга тушиб кетмаслик учун у бир қўли билан кранга боғланган арқонга осилиб турди, у Ўргимчак одамнинг импровизация қилинган ўргимчак толасига ўхшаб кетади, деб ёзади RT.
Хайрият, сакраш жараёни муваффақиятли якун топди. YouTube’да бу видео аллақачон ўн минглаб марта томоша қилинди.
Изоҳ (0)