Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида 18 май, чоршанба куни ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
18 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +7...+12 даража илиқ бўлади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида +17 даражагача, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +18 даражагача, қолган жойларда +20 даражагача илиқ бўлади.
18 май куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +12...+17 даража, Тошкент шаҳрида +23...+25 даража, Фарғона водийси вилоятларида эса +22...+27 даража, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида +23...+28 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида чоршанба куни ҳаво ҳарорати +30 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +33 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
18 май куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Изоҳ (0)