Жанубий Корея бош вазири Хван Гё Ан 19 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ташриф дастуридан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашув ўрин олган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган йирик лойиҳа – Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг якунланиши ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишига бағишланган маросимларда иштирок этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)