Самарқанд вилояти Булунғур туманига Хайриддин Хўжаёров ҳоким этиб тайинланди. «Зарафшон» газетаси хабарига кўра, Самарқанд вилояти ҳокимининг бу ҳақдаги қарори 13 май куни имзоланган.
Туманга шу вақтгача Ҳусан Абжалов ҳокимлик қилиб келаётган эди. У Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг 13 майдаги бошқа бир қарори билан лавозимидан озод этилган эди.
Изоҳ (0)