Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига даъвогар бўлган Дональд Трамп илгари сураётган таклифларнинг бир қисми Америка қадриятларига хиёнаткорлик ҳисобланади. Бундай фикрни Демократик партия вакили бўлган Барак Обама Нью-Жерси штатидаги Ратгерс университети битирувчилари қаршисида сўзлаган нутқида билдирди, деб ёзади «ТАСС».
Президент Трампнинг баъзи баёнотларини танқид остига оларкан, «мусулмонларни камситиб гапириши»ни алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бизнесменнинг бундай баёнотлари «бизнинг кимлигимизни англатадиган қадриятларимизга хиёнаткорликдир».
Бундан ташқари, Трампнинг хориждан келаётган мусулмонларнинг АҚШга киришини тақиқлаб қўйиш «экстремизмга қарши курашда мамлакат ичидаги ва чет элдаги энг муҳим диний жамиятларнинг бегоналашиб кетишига олиб келган бўларди».
Изоҳ (0)