Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги обуначиларига мурожаат қилиб, мушугини топишда ёрдам сўради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Мушугимиз изсиз ғойиб бўлди. Кичкина йўлбарсга жуда ўхшаш. Меҳмонларим унинг йўлбарсга ўхшашлигини кўп таъкидлар эди», — деб ёзди Қодиров.
Унинг айтишича, мушукча ўн кун муқаддам қочиб кетган.
«Унинг қайтиб келишидан умид қилгандик, негаки у болаларга боғланиб қолган, улар билан ўйнашни яхши кўрарди. Аммо энди биз жиддий хавотир оляпмиз... Сизлардан ҳар қандай ахборот учун миннатдор бўламан. Олдиндан ҳаммага раҳмат», — қўшимча қилди сиёсатчи.
Изоҳ (0)