Индонезиянинг ғарбий қисмида кўчки ва тошқинлар оқибатида олти талаба ҳалок бўлди, яна 15 нафари бедарак йўқолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа 15 май, якшанба куни Шимолий Суматра провинциясидаги Air Terjun Dua Warna шаршараси яқинида содир бўлди. Шаршарага 70 нафар талабадан иборат гуруҳ ташриф буюрган эди. Воқеа жойида тошқин ва кўчки содир бўлиб, талабаларнинг 21 нафари бедарак йўқолди. Эртаси куни қутқарувчилар олти кишининг жасадини топди.
Қолганларни қидиришга 150 нафар қутқарувчи, ҳарбий, полициячи ва кўнгилли юборилди.
Изоҳ (0)