ИШИД камида 11 киши ҳалок бўлган Ироқдаги газни қайта ишлаш заводига ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Миналаштирилган автомобиль Бағдоддан 27 километр шимолдаги Тожи шаҳрида жойлашган маиший газ ишлаб чиқарувчи заводга кираверишда портлатилган. Шундан сўнг завод ҳудудига худкуш камари таққан камида олти нафар жангари тушган машина кириб келган. Улар корхона ҳудудида қўриқчилар билан жангга киришган, кейин эса газ баллонлари сақланадиган учта омборда ёнғин келиб чиққан.
Заводга ўнлаб полиция ва армия машиналари етиб келган, ҳудудда бир соат давомида отишма овози эшитилиб тургани билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)