Ҳиндистон жанубидаги Телангана штатида 14 май, шанба куни кечки пайт ағдарма машинанинг микроавтобус билан тўқнашуви оқибатида камида 15 киши, жумладан, етти нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Штат полициясига кўра, тўқнашув Бхайнс шаҳри четида содир бўлган. Шағал ортилган ағдарма машина маҳаллий ибодатхоналардан бирига Махараштра штатидан зиёратга келган 18 кишидан иборат оила тушган микроавтобусга келиб урилган ва ағдарилиб кетган.
Ҳодиса жойидан яширинган ағдарма машина ҳайдовчиси полиция томонидан қидирилмоқда.
Изоҳ (0)