АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг RC-135V стратегик разведкачи самолёти 15 май куни Россиянинг Калининград вилояти чегарасига яқинлашди. Бу ҳақда, Ғарбнинг ҳарбий самолётлар ҳаракатини кузатувчи авиацион порталларига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, борт рақами 64-14844, код номи ELGIN33 бўлган разведкачи Буюк Британиядаги авиабазадан учиб чиққан бўлиб, айни пайтда Болтиқ денгизининг жанубий қисмида вазифа бажармоқда. Уни тутиб қолиш учун Калининград вилоятидаги авиабазадан Су-27 самолёти кўтарилгани айтилмоқда.
АҚШ самолётининг транспондери ёқилган бўлиб, уни радарларда кўриш мумкин.
Жорий ҳафтада АҚШ самолётлари Россиянинг Болтиқ денгизидаги чегараларига бешинчи марта яқинлашиши.
Изоҳ (0)