ИШИД Россиянинг Доғистон республикаси, Дербент шаҳрида уюштирилган полициячиларга ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда Amaq агентлигига таяниб, Reuters маълум қилган, дея хабар беради Meduza.
Охирги маълумотларга кўра, отишмада икки нафар полиция ходими, жумладан, Дербент жиноий қидирув бўлими бошлиғи Муса Мусаев ҳалок бўлган. Тўрт нафар жангари йўқ қилинган. 15 нафар куч тизими ходими жароҳат олган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳаётига тажовуз ҳолати бўйича жиноий иш очилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)