Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Кенгаши Индонезия футбол федерациясига ташкилот аъзолигини қайтарди. Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Индонезия муқобил чемпионатини ташкил қилган маҳаллий футбол лигаси ва мамлакат Спорт вазирлиги ўртасидаги можаро туфайли ФИФА Ижроия қўмитаси Индонезия футбол федерациясининг ташкилотга аъзолигини 2015 йилнинг 30 май куни тўхтатиб қўйганди. ФИФА қарорига кўра, Индонезия терма жамоаси ЖЧ–2018 ва Осиё Кубоги–2019 саралаш баҳсларидан четлатилган эди.
10 май, сешанба куни Индонезия ҳукумати мамлакат терма жамоаси ва клублари Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ҳамда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этиши учун маҳаллий футбол лигасига қўйилган санкцияларни бекор қилганди.
Изоҳ (0)