Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органларида фаолият юритаётган «Ишонч телефони» солиқ тўловчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.
Жумладан, жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра давлат солиқ хизмати органларининг «Ишонч телефони»га қилинган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 928 та ҳолатда жами 194 135,4 минг сўм миқдорида назорат-касса машинасига кирим қилмаслик, 559 та ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 15 та бошқа солиқ қонунларини бузиш ҳолати аниқланиб, айбдорларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.
Изоҳ (0)