Gross Insurance масъулияти чекланган жамиятининг суғурта фаолиятини амалга ошириш лицензияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта расмийлаштирилиб, компанияга мажбурий суғурта турларининг барчасини амалга ошириш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.
Шу тариқа Gross Insurance Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ихтиёрий ва мажбурий суғуртанинг бошқа турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган энг йирик суғурталовчилар ўнталигига кирди.
Суғурта компанияси 2011 йилда таъсис этилган бўлиб, жорий йилнинг 1-чораги натижаларига кўра устав капиталининг миқдори бўйича 4-ўринни, суғурта мукофотларининг ҳажми бўйича 7-ўринни эгалламоқда. SAIPRO ахборот-рейтинг агентлигининг миллий шкаласи бўйича компания uzA+ молиявий барқарорлик рейтингига эга.
Gross Insurance суғурта бозоридаги устав капиталида давлат улуши бўлган учта суғурта компаниялари — «Ўзбекинвест», «Ўзагросуғурта» ва «Кафолат суғурта компанияси» билан бир қаторда қайта суғурталаш фаолиятини тўлиқ ҳажмда амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ягона нодавлат суғурталовчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)