12 майнинг эътиборга молик хабарлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Миллий банкда Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази ташкил этилади. Марказ жаҳон бозорларини чуқур таҳлил қилиб, ривожланган мамлакатларнинг илғор технологияларини ўрганади.
2. Қайта қурилаётган Олой бозори янгича кўринишга келиб қолди. Тошкент шаҳридаги Олой бозорида февраль охирида кенг миқёсли қайта қуриш ишлари бошлаб юборилган эди.
3. Тошкентлик ҳайдовчилар йўлдаги чуқурликни текислади. Бир гуруҳ кўнгиллилар пойтахтнинг Нурафшон—Себзор чорраҳаси яқинидаги чуқурликни ўз ташаббуси билан текислади.
4. Электромобил яратган андижонлик йигит Тошкентдаги инновацион ғоялар ярмаркасида қатнашмоқда. Жорий йилги ярмаркада тақдим этилган қарийб 650 та янги лойиҳанинг 70 дан ортиғи ёш олимлар ва талабаларга тегишлидир.
5. Instagram ребрендинг ўтказиб, дизайнини ўзгартирди. Instagram логотипини ўзгартириб, уни янада замонавийроқ кўринишга келтирди.
Изоҳ (0)