Тунис мудофаа кучлари Мнихла шаҳрида террорчи гуруҳ билан тўқнашувга кириб, жангарилардан иккисини ўлдирди, бир нафарини қўлга олди. Бу ҳақда, Mosaique FM радиосига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жанглар тугаганига қарамай, ҳарбийлар ҳудудни ўрганишда давом этмоқда. Ҳукумат қўшинларининг йўқотишлари ҳақида расмий маълумот йўқ.
Март ойида террорчилар Бен-Гардан шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига кенг миқёсли ҳужум уюштирган эди. Ўша ҳужумдан сўнг уч жангари Мнихлада беркинган бўлиб, уларни топган ҳарбийлар гуруҳни йўқ қилиш бўйича операцияни муваффақиятли ўтказди.
Бен-Гардандаги тўқнашувда 18 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ва 36 нафар террорчи ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)