Франциянинг «ПСЖ» футбол клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олиш устувор ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда Le Parisien нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
31 ёшли футболчининг агенти Жорже Мендеш ва «ПСЖ» президенти Носсир Ал-Хелайфи Роналдуни сотиб олиш устувор ҳуқуқини француз клуби қўлга киритиши ҳақида оғзаки келишувга эришди.
Криштиану Роналду 2009 йилда «Манчестер Юнайтед» клубидан «Реал»га келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда португалиялик футболчи «Қироллик клуби» сафида 46 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 49 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Transfermarkt порталининг маълумотларига кўра, уч карра «Олтин тўп» ҳамда тўпурарлар учун бериладиган «Олтин бутса» совринининг тўрт карра соҳибининг ҳозирги трансфер нархи 110 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ «ПСЖ» жамоаси Роналду ва Неймар учун 300 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)