Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хавфсизлик бўйича германиялик мутахассис Стефан Эссер қурилма эгасига эҳтимолий бузиб кириш ва кузатув ҳақида хабар берувчи iPhone-дастур ишлаб чиқди, деб ёзади «Mobinfo.uz». System and Security Info деб номланган дастур жейлбрейкли телефонларда ишлайди.

Фото: «Art-apple.su»

Фото: «Art-apple.su»

Дастур ёрдамида телефон эгаси уни сканерлаб, смартфон прошивкаси версиясининг ҳақиқийлигини, шунингдек, Apple’нинг iOS янгиланмалари учун обунаси актуал эканлигини текшириб кўриши мумкин. Агар сервис қурилмага бузиб кирилган бўлиши мумкинлигини кўрсатса, iPhone созламаларини заводдаги ҳолатига қайтариш кифоя, шунда ёвуз ниятлилар учун смартфон эгасининг шахсий маълумотларига кириш йўли ёпилади.

Жейлбрейк — Apple корпорацияси томонидан расман қўллаб-қувватланилмайдиган операция бўлиб, у iPhone, iPod ёки iPad файл тизимига кириш имконини беради. Бунинг ёрдамида қурилманинг имкониятларини кенгайтириш мумкин, масалан, бегона манбалардан олинган дастурларни ўрнатиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
Малика Диананинг кўйлаги Sotheby’s аукционида рекорд нархга сотилди
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Дунё
Покистонда масжиддаги портлаш қурбонлари сони қарийб 60 кишига етди (фото)