Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев 9 май — Ғалаба кунини Москвада нишонлашга қарор қилганини икки давлат ўртасидаги алоқалар ва ўзаро ишонч юксак босқичда эканлигининг белгиси деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у икки президент учрашувида баёнот берди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
«Сизнинг бу ишорангиз ўзаро ишончни мустаҳкамлайди ва дўстона муносабатлар ривожи учун яхши шарт-шароитлар яратади», — деб мурожаат қилди Назарбоевга Путин.
Ўз навбатида, Назарбоев икки томонлама муносабатлар ривожидан мамнунлигини билдирди. У ой охирида Евросиё иқтисодий иттифоқининг олий кенгаши йиғилишини, ўшанда тўпланиб қолган масалалар муҳокамаси учун шароит туғилишини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)