Халқаро футбол федерациялари уюшмасининг (ФИФА) собиқ президенти, икки карра Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, бразилиялик Жоао Авеланж бугун, 8 май куни 100 ёшга тўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Рио-де-Жанейро шаҳрида туғилган Авеланж 1936 йилда сузиш, 1952 йилда эса сув полоси бўйича Олимпиада ўйинларида иштирок этган.
Спортчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг у маъмурий ишларга ўтиб кетди. Авеланж 1955–1963 йилларда Бразилия Миллий олимпия қўмитаси аъзоси, 1963–2011 йилларда эса Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси бўлган.
1974 йилда британиялик Стенли Роуз ўрнини эгаллаган Жоао Авеланж ФИФАнинг еттинчи президенти бўлди. У Европа вакили бўлмаган ФИФАнинг биринчи раҳбари сифатида қайд этилди.
Бразилиялик мутасадди 1998 йилга қадар Халқаро футбол федерациялари уюшмаси раҳбари бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)